Ғазодаги қурбонлар сони 30 мингдан ошди

Олам

image

Исроилнинг Ғазо секторида 7 октябрдан бери давом этаётган тажовузи оқибатида ҳалок бўлган фаластинликлар сони 30 минг 410 нафарга етди, яна 71 минг 700 нафари яраланди. Бу ҳақда Фаластин соғлиқни сақлаш вазирлиги баёнотига таяниб, "Анадолу" агентлиги хабар берди. 

Агентлик маълумотларига кўра, сўнгги 24 соат ичида анклавнинг яна 90 нафар аҳолиси ҳалок бўлган.

Ҳалок бўлганларнинг жасадлари ҳали ҳам вайрон бўлган бинолар вайроналари остида ва йўл четларида қолмоқда. Тез ёрдам ва фуқаро мудофаа гуруҳлари Исроил кучларининг тўсиқлари туфайли уларга етиб бора олмаяпти.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Исроил қочоқлар лагерига ҳужум қилган ва унда тиббиёт ходимлари ҳалок бўлганди.

Сарвар Хуррамов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг