Ғазодаги қурбонлар сони 3,7 мингдан ошди. Уларнинг 1,5 минг нафари болалар
Олам
−
19 Октябрь 2023
3424Навбатдаги кескинлик бошланганидан бери Исроил ҳужумлари оқибатида ҳалок бўлган фаластинликлар сони 3,7 мингдан ошди, 12 мингдан ортиқ киши жароҳат олди. Бу ҳақда Ғазо сектори Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилди.
“Исроилнинг Ғазо секторига давом этаётган тажовузи оқибатида 3785 киши ҳалок бўлди ва 12493 киши яраланди”, дейилади вазирликнинг Facebook'да эълон қилинган хабарида.
Вазирлик маълумотларига кўра, ҳалок бўлганлар орасида 1,5 мингдан ортиқ болалар, минг нафар аёллар, 120 нафар кексалар бор. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг таъкидлашича, Исроил ишғоли тиббий гуруҳларнинг ярадорларни шифохонага ётқизишига тўсқинлик қилмоқда, яҳудий давлати эса ўт очишда давом этмоқда ва шифохоналарга олиб борадиган йўлларни тўсиб қўймоқда.
Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, 7 октябрдан бери Ғарбий Соҳилда исроилликлар билан тўқнашувлар оқибатида 69 фаластинлик ҳалок бўлган, 1300 дан ортиқ киши жароҳатланган.
LiveБарчаси