Ғазода Исроил ҳужумидан ҳалок бўлганлар сони 50 мингдан ошди

Олам

image

2023 йил 7 октябрдан бери Исроилнинг Ғазо секторига уюштирган ҳужумлари оқибатида ҳалок бўлганлар сони 50 021 кишига етди. Бу ҳақда эксклав Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилди.

Билдирилишича, охирги 24 соат ичида 41 қурбон ва 61 ярадорнинг жасади шифохоналарга етказилган. Улардан 39 нафари янги ҳаво ҳужумлари қурбони бўлган, яна икки киши вайроналар остидан олиб чиқилган.

Жабрланганларнинг умумий сони 113 274 нафардан ошди.

Исроил Ғазога йирик зарбаларни қайта бошлаган 18 мартдан буён 673 киши ҳалок бўлди, 1233 киши яраланди.


Мақола муаллифи

Теглар

Исроил Ғазо

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг