Ғазода бир бардоқ сувнинг бадали инсон жони билан тўланмоқда – Эмина Эрдўған
Олам
−
25 Сентябрь 2025 2933 2 дақиқа
Бугун дунёда сув энг қиммат ҳудуд Ғазодир, чунки у ерда бир стакан (бардоқ)сувнинг бадали инсон ҳаёти билан тўланмоқда. Бу ҳақда Туркия Республикаси Президенти рафиқаси – Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг “Нол чиқинди” бўйича Олий даражали маслаҳат кенгаши раиси Эмина Эрдўған Туркия Атроф-муҳит, шаҳар ишлари ва иқлим ўзгариши вазирлиги томонидан Нью-Йоркда ташкил этилган “Нол чиқинди – томчи-томчи” номли кўргазмалаги чиқишида гапирди.
Унинг афсус билан қайд этишича, бугун инсоният сувдан геноцид қуроли сифатида фойдаланилаётган қоронғу даврда яшамоқда. 2023 йил 7 октябрдан бери Исроил ўз ҳужумларида Ғазонинг сув инфратузилмасини атайлаб вайрон қилмоқда. Сув қувурлари, тозалаш иншоотлари, қудуқлар ва инфратузилмаларнинг 85 фоизи ишламайди.
“Фаластинликлар кунлик сув эҳтиёжларини қондириш учун узоқ масофаларни пиёда босиб ўтишга мажбур. Баъзан улар оилаларига сув олиб келмасдан олдин навбат кутиб турганларида ракета зарбасидан ҳалок бўлишади. Ўзидан оғирроқ сув канистрларини кўтаришга қийналаётган кичкина болалар тасвирлари инсоният виждонига қора доғдир. Одамлар яроқсиз сув ичишга мажбур. Афтидан, Ғазода бирорта ҳам ахлоқий, ҳуқуқий, гуманитар қизил чизиқ қолмаган. Биз болалар “Она, бугун кечки овқатга нима еймиз?” деёлмайдиган дунёга тушиб қолдик. Ахлоқий компасни йўқотган давлат инсоният виждони билан курашга киришди. Инсоният бу курашда мағлуб бўлмаслиги керак”, дейди Туркия биринчи хоними.
Эмина Эрдўған сув ва нон қурол сифатида ишлатилмайдиган, халқаро ҳуқуқ бузилмайдиган, умуминсоний қадриятлар ҳамма учун амал қиладиган адолатли дунёга умид билдирди.
Live
Барчаси