Ғазо шимолида 2 ёшгача бўлган ҳар олтинчи бола тўйиб овқатланмайди – UNICEF

Олам

image

Ғазо сектори шимолидаги 2 ёшгача бўлган ҳар олти боладан бири очарчиликка дуч келмоқда. Бу ҳақда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Болалар жамғармаси (UNICEF) ҳисоботига таяниб, "Анадолу" агентлиги маълум қилди

Қайд этилишича, бу эксклав шимолидаги болаларнинг 15,6 фоизига тўғри келади. Уларнинг 3 фоизи бутунлай ҳолдан тойганлиги сабабли шошилинч тиббий ёрдамга муҳтож.

“Ғазо жанубидаги Рафаҳ шаҳрида ўтказилган худди шундай тадқиқот, у ердаги 2 ёшгача бўлган болаларнинг 5 фоизи оғир тўйиб овқатланмасликдан азият чекаётганини кўрсатмоқда”, дейилади хабарда.

Ҳисоботда, тезкорлик билан минтақага гуманитар ёрдам йўлини таъминлаш, шунингдек, Рафаҳга кейинги ҳужумларнинг олдини олиш зарурлиги таъкидланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Исроилнинг Ғазога уюштирган ҳужумларида 90 кун давомида 9 минг 730 бола ва 6 минг 830 аёл ҳаётдан кўз юмган. Ғазода 70 фоизи аёллар ва болалар бўлган 7000 киши вайроналар остида ёки бедарак йўқолган.

Сарвар Хуррамов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

очарчилик

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made