Ғазо марказида Исроил ҳаво ҳужуми оқибатида 5 яшар қиз ҳалок бўлди

Олам

image

Кеча, 27 январь куни кечқурун Исроил кучлари Ғазо сектори марказидаги Нусейрат қочқинлар лагерида от аравага ўқ узиши оқибатида беш ёшли қиз ҳалок бўлди, яна уч нафари яраланди. Бу ҳақда Фаластиннинг WAFA ахборот агентлиги хабар берди.

Манбага кўра, аскарлар анклав шимолидаги уйларига қайтаётган одамларга қарата ўт очган.

ЦАХАЛ матбуот котиби эса Исроил аскарлари “Ғазо секторида жойлашган қўшинларга таҳдид солган гумондорларга қарши ҳаракат қилгани”ни иддао қилган.

“Ғазо секторининг бир қанча ҳудудларида бир неча гумонланувчи ЦАХАЛ қўшинларига яқинлашиб, уларга таҳдид солаётгани аниқланди. Қўшинлар улардан узоқлашиш учун ўт очишди. Ғазо шимолида улар ўзларига таҳдид солган гумонланувчини аниқлади ва огоҳлантирувчи ўқ узди. Гумонланувчи узоқлашмади ва у қўшинларга хавф туғдиришни давом эттиргани учун таҳдидни бартараф этиш учун қўшимча ўқ узилди", дейилади хабарда.

Яна бир ҳолатда эса Нусайрат қочқинлар лагери чеккасида уюштирган ҳаво ҳужуми оқибатида бир киши ҳалок бўлди, бир неча киши яраланди. WAFA ахборот агентлигининг хабар беришича, ҳудудда тўхтаб қолган транспорт воситасини тортиб олган булдозерни нишонга олинган. Автомобиль ҳайдовчиси воқеа жойида вафот этган.

Исроил армияси матбуот хизмати Фаластиннинг марказий анклавидаги самолётлар “ўт очишни тўхтатиш келишувига кўра, ўтишга рухсат этилмаган ҳудудга шимолдан ҳаракатланаётган шубҳали машиналарга қарата ўт очганини” тасдиқлади.

Фаластин анклавининг маълумотларига кўра, кеча, 27 январь куни 300 мингдан ортиқ аҳолига имконият берилганидан кейин унинг шимолий туманларига қайтган.

Маълумот учун, Исроил, Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати, АҚШ ва Қатар вакиллари 16 январь куни кечқурун Доҳада Ғазо секторида гаровга олинганларни озод қилиш ва ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувни расман имзолаганди.  Ўша куни кечқурун ҲАМАС биринчи асирлар гуруҳини озод қилди. Улар уч нафар шахсдан иборат бўлган. Исроил эса 90 фаластинлик маҳбусни озод қилган. 25 январь куни сулҳ келишувининг биринчи босқичи доирасида асир алмашишнинг иккинчи раундида Ғазо секторида сақланаётган тўрт нафар исроиллик аёл эвазига Исроил қамоқхоналарида сақланаётган 200 нафар фаластинлик озод қилинди.

“The Washington Post” нашрининг ёзишича, Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху ўнг қанот коалициясидаги ҳамкорларига ҲАМАС билан сулҳнинг биринчи босқичидан сўнг Ғазо секторида ҳарбий операцияни қайта бошлашга ваъда берган.


Мақола муаллифи

Теглар

Исроил Ғазо

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг