Ғазо аҳолиси учун гуманитар коридорларни очиш бизнинг устувор вазифамиз – Қозоғистон 

Олам

image

Қозоғистон Яқин Шарқдаги можаро томонларига тинчлик музокаралари зарурлигига қатъий ишонади. Бу ҳақда мамлакат ТИВ раҳбари Мурат Нуртлеу Туркий давлатлар ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгаши йиғилишида маълум қилди.

"Мамлакатимиз Яқин Шарқда зўравонлик авж олганидан жуда хавотирда. Биз халқаро ҳамжамият билан ҳамкорликка қўшиламиз ва зудлик билан ўт очишни тўхтатишга чақирамиз. Ғазо халқи учун гуманитар йўлакларни очиш Қозоғистон дипломатиясининг асосий вазифасидир", дейди у. 

Нуртлеунинг қайд этишича, кузатилаётган иқтисодий муаммолар ва геосиёсий беқарорлик ташкилот давлатларидан биргаликдаги саъй-ҳаракатларни талаб қилади. Яқин Шарқ масаласида эса Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлигининг позицияси шундан иборатки, можаро томонлари тинчлик музокараларига муҳтож.

Маълумот учун, бугун, 3 ноябрь куни Қозоғистон пойтахтида бўлиб ўтадиган ташкилотнинг 10 йиллик юбилей саммити арафасида Остонада Туркий Давлатлар Ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг мажлиси бўлиб ўтмоқда. Саммитда эса Озарбайжон, Қирғизистон, Туркия, Ўзбекистон, Венгрия ва Туркманистон давлат раҳбарлари иштирок этади. Венгрия ва Туркманистон ташкилотда кузатувчи давлатлар сифатида қатнашади.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 31 октябрь куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Фаластин халқи томонида эканини айтганди. 1 ноябрь куни Президент Шавкат Мирзиёевнинг “Фаластинлик қочқинларга ёрдам бериш ва ишларни ташкил этиш бўйича Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Яқин Шарқ агентлигига гуманитар ёрдам ажратиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон Ғазо Мурат Нуртлеу

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг