“Газ заправка”ларнинг иш вақтига ўзгартириш киритилди
Жамият
−
18 Ноябрь 2021
18590Ўзбекистонда автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари фаолиятига вақтинча ўзгартириш киритилди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 январдаги 22-сон қарорининг “Табиий газдан фойдаланиш қоидалари”, 7–боб 58-банди ҳамда улгуржи ва Автомобилларга газ тўлдириш компрессор станцияларига табиий газ етказиб бериш тўғрисида расмийлаштирилган икки томонлама шартнома шартларидан келиб чиқиб, вилоят ҳокимликлари томонидан тасдиқланган жадвалга асосан автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаларида чекловлар жорий қилинади.
“Бундан мақсад – биринчи навбатда табиий газ етказиб берилиши муҳим ҳисобланган аҳоли, шифохона, мактаб ҳамда мактабгача таълим ташкилоти каби аҳамиятга эга муассасалар, шунингдек, электр энергияси ишлаб чиқарувчи йирик станцияларнинг табиий газ таъминотида барқарорлигини таъминлашдан иборат.
Ҳурматли истеъмолчилар, вактинчалик чеклов чоралари ҳаво ҳарорати бироз кўтарилгунга қадар давом этади ҳамда АГТКШ тез орада аввалги тартибда ишлаш режимига ўтишини маълум қиламиз”, дейилади вазирлик хабарида.
Хусусан, Фарғона вилоятида 17 ноябрдан Автомобилларга газ тўлдириш компрессор станциялари соат 06:00 дан соат 18:00 га қадар ишлайди.
LiveБарчаси