Газ ва “свет”ни талон-торож қилиш жиноят сифатида белгиланиши кутилмоқда
Жамият
−
15 феврал 2023 5533 1 дақиқа
Ўзбекистонда электр энергияси, газ ҳамда водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш орқали талон-тарож қилиш ҳолатларини ўғрилик жинояти сифатида белгилаш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан жорий йилнинг 13 февраль куни имзоланган “Ёқилғи-энергия ресурсларидан фойдаланиш соҳасида давлат назорати самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорда сўз борган.
Қарорга мувофиқ, Бош прокуратура Олий суд, Давлат хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги, Энергетика вазирлиги билан биргаликда бир ҳафта муддатда қуйидагиларни назарда тутувчи қонун лойиҳасини киритиши белгиланган:
• электр энергияси, газ ҳамда водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш орқали талон-тарож қилиш ҳолатларини ўғрилик жинояти сифатида белгилаш;
• Ўзэнергоинспекциянинг электр энергияси ва газдан фойдаланиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш (мансабдор шахсларга нисбатан) ваколатини белгилаш;
• Ўзэнергоинспекция томонидан берилган ёзма кўрсатма ва тақдимномаларни бажармаганлик учун маъмурий жавобгарликни белгилаш.
Live
БарчасиСариосиёда террористик гуруҳ ушланди
08 август
Хитойдаги фестивалда 16 киши куйиб қолди
08 август