Газ билан боғлиқ бахтсиз ҳодисаларни текшириш тартиби белгиланди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан Газдан турмушда фойдаланишда содир бўладиган бахтсиз ҳодисаларни текшириш ҳамда ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар берди.

Низомга кўра, бахтсиз ҳодиса юз берганда Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ҳудудий бўлинмаларига ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар (Ички ишлар ва прокуратура органлари)га, шунингдек, “Ҳудудгазтаъминот” АЖнинг ҳудудий газ таъминоти ташкилотларига ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига зудлик билан хабар беришлари лозим.

Бахтсиз ҳодиса содир бўлиши натижасида: 

•    уч нафаргача шахс (шу жумладан, учинчи шахсни ҳисобга олганда) ҳаётига ёки соғлиғига зиён етган ёхуд ҳалок бўлган тақдирда, бунинг сабабларини текшириш туман (шаҳар) ҳокимининг қарори асосида унинг ушбу соҳага мутасаддилик қиладиган ўринбосари раҳбарлигида тузиладиган комиссия томонидан;

•    етти нафаргача шахслар (шу жумладан, еттинчи шахсни ҳисобга олганда) ҳаётига ёки соғлиғига зиён етган ёхуд ҳалок бўлган тақдирда – Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимининг қарори асосида унинг ушбу соҳага мутасаддилик қиладиган ўринбосари раҳбарлигида тузиладиган комиссия томонидан;

•    саккиз нафар ёки ундан ортиқ шахслар ҳаётига ёки соғлиғига зиён етган ёхуд ҳалок бўлган тақдирда – Вазирлар Маҳкамаси фармойиши асосида тегишли Бош вазири ўринбосари ёки Бош вазир маслаҳатчиси раҳбарлигида тузиладиган комиссия томонидан амалга оширилади.

Бахтсиз ҳодиса сабабларини текшириш бўйича тузиладиган тегишли комиссиянинг таркибига қуйидаги вазирлик ва идоралар вакиллари киритилиши шарт:

•    Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (ҳудудий бўлинмалари);
•    Энергетика вазирлиги;
•    “Ҳудудгазтаъминот” АЖ (ҳудудий газ таъминоти ташкилотлари);
•    Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси (ҳудудий бўлинмалари);
•    Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги (ҳудудий бўлинмалари), (бахтсиз ҳодиса кўп квартирали уйларда содир бўлганда);
•    Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси (ҳудудий бўлинмалари), 
•    (бахтсиз ҳодиса табиий ва суюлтирилган углеводород гази ёки нефть маҳсулотларидан фойдаланишда содир бўлганда);
•    Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Электр энергетикада назорат инспекцияси (ҳудудий бўлинмалари) (бахтсиз ҳодиса қаттиқ ёқилғи турлари (кўмир ва кўмир маҳсулотлари)дан фойдаланишда содир бўлганда).

Комиссия томонидан амалга оширилган текшириш натижалари юзасидан 15 иш кунидан кўп бўлмаган муддатда комиссия томонидан текшириш далолатномаси расмийлаштирилади. 

Бахтсиз ҳодисалар Энергетика вазирлиги томонидан ҳисобга олинади.

Турар жойлар, шу жумладан кўп квартирали уйларда ёнғин содир бўлганда текшириш Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан амалга оширилади.


Мақола муаллифи

Теглар

газ

Баҳолаганлар

46

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг