“Гавана синдроми”га чалинган амалдорлар аниқланди

Олам

image

“Гавана синдроми” деб аталувчи аломатлар АҚШнинг Женева ва Париждаги дипломатик ваколатхоналарида ишлаётган амалдорларда ҳам намоён бўлган бўлиши мумкин. Бу ҳақда “The Wall Street Journal” манбаларга таяниб хабар берган.  

Маълумотларга кўра, дипломатик ваколатхона ходимларидан камида биттаси даволаниш учун АҚШга қайтариб юборилган. 

Ушбу номаълум касаллик 2016 йилдан бери америкалик дипломатларни қийнаб келмоқда. Гаванадаги бир нечта элчихоналарда шундай ҳолатлар кузатилган, шунинг учун аломатлар комбинацияси “Гавана синдроми” деб номланган. Барча қитъаларда 200 га яқин ходим зарар кўргани айтилади. Ушбу ҳодиса учун ҳали ҳам тушунтириш берилмаган. 

Қайд этилишича, “Гавана синдроми” аломатлари қулоқларда пайдо бўладиган “ғичирлаш” ёки “металл силлиқлаш”га ўхшаш товуш, шунингдек, бош оғриғини ўз ичига олади. Шунингдек, иситма ва кучли босим кузатилиши мумкин. Бундан ташқари, чарчоқ ҳақида ҳам айтилган. 

Баъзи версияларга кўра, “Гавана синдроми” махфий қуроллардан фойдаланиш натижасидир. Бироқ, бошқалар гап руҳий бузилишлар ҳақида кетмоқда, деб ҳисоблайди. 

Маълумот ўрнида, АҚШнинг аввалги маъмурияти 2016 йилнинг ноябрь ойидан бери Гаванада 40 дан ортиқ америкалик дипломатлар “акустик ҳужумлар” деб номланган ташқи таъсирлар натижасида жароҳатланганини даъво қилган эди. Қўшма Штатлар расмийлари Кубани ушбу воқеалар учун жавобгар деб ҳисоблади.  

2017 йил сентябрь ойида Қўшма Штатлар Гаванадаги элчихонаси ходимларининг 60 фоизини чақириб олди, Кубанинг Вашингтондаги дипломатик ваколатхонаси ходимлари эса Америка томонининг илтимосига биноан 15 кишига қисқартирилди. Гавана америкалик дипломатлар билан содир бўлган воқеаларга алоқадорлигини бир неча бор рад этган.  

Кейинги йилларда АҚШнинг бошқа бир қанча мамлакатлардаги давлат хизматчилари ҳам худди шундай таъсирга учраганлиги ҳақида хабарлар пайдо бўлди. Бу одамларнинг баъзилари Америка Қўшма Штатлари “Гавана синдроми” деб атайдиган касалликка чалинган.


Мақола муаллифи

Теглар

Гавана синдроми

Баҳолаганлар

104

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг