Ғаройиб анъаналар. Янги йилни турли давлатларда қандай кутиб олишади?
Бу қизиқ
−
26 Декабрь 2023
9753Қаердадир янги йилда қадрдонини табриклаб, унинг бошидан сув қўйиш урф бўлса, яна аллақаерда келгуси йилда бахтли бўлиш учун янги йил кириб келганда соат ўн икки марта бонг урганда, 12 та узум донасини ейиш одатга айланган. Айримлар машаққат чекиб уйига олиб кирган сувни деразадан сочади, яна кимдир бу куни ўзи ёқтирган инсонини ўпиш имконига эга бўлади. Англаганингиздек, бугун дунёнинг турли нуқталарида Янги йил куни кузатиладиган ғайритабиий одатлар ҳақида маълумот берамиз.
Япония
Японияда Янги йилда уйларни бамбукдан ясалган ҳаскашлар билан безатиш одат тусига кирган. Агар уйда улар бўлмаса, бахтни ҳеч нарса билан йиғиб бўлмайди, деб ишонилади. Японлар келаётган йилни бахтли ва қувончга тўла ўтказиш учун Янги йилнинг илк сонияларида баланд овозда кулишади.
Италия
Италияликлар келаётган янги йилда эски ва кераксиз нарсалардан халос бўлиш керак, деб ҳисоблайди. Янги йил арафасида италияликлар эски нарсаларни уйларининг деразаларидан улоқтиради. Баъзида ҳаттоки синган мебелларни ҳам кўчаларда учратиш мумкин.
Болгария
Болгарияда Янги йил байрами пайтида барча уйлардаги чироқлар уч дақиқага ўчирилади. Бу вақт ичида одамлар ёруғликда журъат этолмаган одамини ўпиш имкониятига эга бўлади. Болалар эса 1 январь куни катталарни табриклаш учун қўлларида "dogwood" дарахтидан ясалган таёқлар билан боради. Болалар ўз совғаларини қўлга киритгандан сўнг, таёқчалар билан тақиллатишади.
Греция
Янги йил куни юнонлар яқин одамларига катта ўлчамли, кўтариш имконияти бўлган тошлар туҳфа қилади. Шу йўл билан улар ўз оиласи ва дўстларига моддий фаровонлик тилайди. Юнон анъаналарига кўра, оғир тош пул тўла ҳамённи англатади. Ушбу тош асосан уйнинг кираверишига осилади.
Куба
Соат 12:00 да, Янги йил арафасида кубаликлар олдин уйдаги барча идишларни сув билан тўлдириб, кейин деразадан тўкиб ташлайди. Шундай қилиб, улар келаётган янги йилга сувдек мусаффо ва тоза бўлиб ўтишади. Кубаликларнинг фикрича, соат 12 марта бонг ураётган пайтда 12 та узум донасини ейишга улгуриш керак, шундагина келгуси йилда фаровонлик ва омадга эришилади.
Айтганча, Кубада арча ўрнига маҳаллий игнабаргли ўсимлик – Араукарияни безашади. Болалар эса қорбобога эмас, балки ижобий характерли сеҳргарлар – Гаспар, Балтазар ва Мелчорга хат ёзади.
Аргентина
Ўтаётган йилнинг сўнгги кунларида Аргентина кўчалари тонналаб қоғоз чиқиндиси билан қопланди. Жанубий Америка мамлакатида эски календарь ва кераксиз қоғозларни деразадан улоқтириш одат тусига кирган. Бундан ташқари, агар аргентиналиклар келгуси йилда кўп саёҳат қилишни хоҳласа, янги йил арафасида улар ўз уйида чамадонини кўтариб олиб, у ёқ бу ёққа юриши керак бўлади.
Таиланд
Таиландликлар Янги йилни уч марта нишонлашади: Европа Янги йили, Хитой Янги йили ва ўзларининг ўзгарувчан байрами – Сонгкран.
Сонгкран апрел ойида бир неча кун кетма-кет нишонланади. Бу вақтда тайлар бир-бирларига бахт тилаб, бошдан-оёқ сув қуйиш учун кўчага чиқади. Таиландликлар қанчалик тез ва қаттиқроқ хўл бўлса, янги йилда шунчалик кўп бахт келишига ишонади.
Микронезия
Микронезия оролларидан бирининг аҳолиси ёвуз руҳларни чалғитиш учун ҳар йили ўз исмларини ўзгартиради. Айниқса, 1 январь куни эрталаб улар оғзларини кафтлари билан беркитиб, бир-бирлари билан янги маълумот алмашади ҳамда ёвуз руҳ ҳеч нарсани эшитмаслиги учун ноғора чалишади.
Панама
Янги йил куни Панама кўчаларида сиёсатчилар, спортчилар ва бошқа таниқли шахслар қиёфасидаги қўлбола қўғирчоқлар ёқиб юборилади, аммо бу панамаликлар кимгадир ёмонлик тилайди, дегани эмас. Қўғирчоқлар “muñecо” деб номланади ва улар ўтаётган йилнинг қийинчиликларини англатади. Уларнинг фикрича, агар ҳашакли қўғирчоқлар бўлмаса, келгуси йилда ҳеч қандай қўрқув ва муаммо бўлмайди.
Бельгия
Бельгияда Янги йилни нишонлашнинг ғайриоддий анъаналаридан бири бу сигирларни табриклашдир. Фермерлар 1 январь куни эрта тонгда сигирларнинг ёнига бориб, уларни янги йил билан табриклайди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь