Ғарбнинг “мегафон дипломатияси” Украинага зарар етказмоқда – Туркия
Олам
−
10 Февраль 2022
6227Ғарб томонидан Россиянинг Украинага яқинлашиб келаётган тажовузкорлиги ҳақидаги даъволар атрофидаги бўҳрон Украинага, шу жумладан бу мамлакат иқтисодиётига ҳам зарба бермоқда. Бундай “мегафон дипломатияси” минтақадаги кескинлик даражасини пасайтирмайди ва реалликдан йироқдир. Бу ҳақда Туркия Ташқи ишлар вазири Мевлут Чавушўғли TRT Haber телеканали эфирида айтиб ўтди.
Унинг сўзларига кўра, Туркия воситачилик ҳаракатларида муаммога тез ечим бўлмаслигини тушуниб турибди.
“Шу билан бирга, ушбу босқичда кескинлик даражасини пасайтириш ва ишонч муҳитини яратиш бўйича қадамлар муҳим аҳамиятга эга. Вазият Ғарбда тасвирланганидек даҳшатли эмас, лекин айни пайтда жиддий”, дея таъкидлади у.
Туркия ТИВ раҳбари Анқаранинг позицияси ниҳоятда очиқ ва аниқ эканини таъкидлади.
“Туркия Украина ва Россия билан яхши муносабатларга эга бўлган давлат сифатида аллақачон можаролар кўп бўлган минтақада қарама-қаршиликнинг янги босқичига қарши. Биз вазиятни юмшатиш учун чоралар кўряпмиз. Томонлар билан алоқалар давом этмоқда. Ушбу алоқаларнинг айримлари ҳақида жамоатчилик хабардор қилинади. Дипломатик каналлар орқали саъй-ҳаракатлар қилинмоқда”, дейди Чавушўғли.
Чавушўғли Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг Киевга сўнгги ташрифини эслади.
“Биринчи навбатда, кескинлик интенсивлигини пасайтириш, кейин эса узоқ муддатли барқарорликни таъминлаш чораларини кўриш керак”, дейди турк вазири.
Вазирнинг минтақада тинчлик ўрнатиш йўли барча томонларнинг ўзаро келишувдаги позициясидан ўтишига ишонч билдирди.
“Украина воситачиликка рози. Россия ҳам эшикларни ёпмади. Биз Москва томонидан Россия раҳбарининг ташрифи санасини ошкор қилишни сўрадик. Минтақада тинчлик ва осойишталик, иқтисодий тараққиёт бўлишини истаган ҳар бир киши мутаносиб сиёсат юритиши керак”, деган ТИВ раҳбари.
LiveБарчаси