“Ғарбий Африкадан Шарқий Осиёгача – Яшил Коридор”. Президент Мирзиёев ИТБ саммитида 5 та таклиф билдирди
Жамият
−
02 Сентябрь 2021
4156Ўзбекистон Презиеднти Шавкат Мирзиёев бугунги кунда дунё мамлакатлари иқлим ўзгариши, йирик миграцион жараёнлар, табиий, энергетика ва озиқ-овқат ресурсларининг етишмовчилиги каби жиддий синовларга дуч келаётганига тўхталди.
Шавкат Мирзиёев бу хавф-хатарларни самарали енгиш учун ИТБнинг аъзо мамлакатлари инновация ва технологияларни ривожлантириш ва жорий қилиш масалаларида кенг қамровли ҳамкорлик ўрнатиши лозимлигини таъкидлади.
“Банкимиз фаолиятини қуйидаги йўналишлар бўйича такомиллаштириш зарур, деб ҳисоблаймиз.
Биринчидан, “Ғарбий Африкадан Шарқий Осиёгача – Яшил Коридор” номли савдо-иқтисодий маконни шакллантириш концепциясини ишлаб чиқишни таклиф этамиз. Айниқса, бу пандемия даврида ғоят катта аҳамиятга эга. Концепциянинг рўёбга чиқарилиши ўзаро савдо ва сармоявий алоқаларни кенгайтиришга, мамлакатларимизнинг барқарор ўсишига ва иқтисодий жиҳатдан бирлашишига хизмат қилади.
Иккинчидан, Халқаро ислом савдо-молия корпорацияси ҳамда Инвестициялар ва экспорт кредитларини суғурталаш ислом корпорацияси томонидан молиявий инструментларни кенгайтириш лозим.
Бу саъй-ҳаракатимиз эркин савдони рағбатлантириш, инвестициявий хатарларни суғурталаш, транспорт ва логистика инфратузилмаларини ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшади”, дейди Шавкат Мирзиёев.
Ўзбекистон етакчиси пандемия даврида иқтисодиётни ривожлантиришга инновацион тус бериш зарурлигини таъкидлади ва энг кўп эътибор бериш керак бўлган йўналишларни санади.
“Учинчидан, “пост-ковид” даврида аъзо мамлакатлар иқтисодиётлари ривожланишига инновацион тус бериш жуда муҳим масаладир.
Жумладан:
• Ислом тараққиёт банкининг фан, технология ва инновациялар жамғармасининг салоҳияти ва имкониятларидан тўлиқ фойдаланиш;
• қишлоқ хўжалигига илғор ишланмаларни жорий қилиш орқали озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш;
• қайта тикланадиган энергия ва экологик технологияларнинг қўлланишини кенгайтириш асосида “яшил иқтисодиёт”ни ривожлантириш айниқса долзарбдир.Тўртинчидан, минтақавий аҳамиятга эга инвестицион ва инфратузилма лойиҳаларини молиялаштиришни кенгайтириш даркор.
Биз бу билан мамлакатлари-мизнинг ўзаро боғлиқлигини янада мустаҳкамлашга эришамиз.
Бешинчидан, янги йўналишларни молиялаштириш мақсадида, аъзо мамлакатлар томонидан Ислом Тараққиёт Банки капиталини ошириш бўйича аввал қабул қилинган қарор ижросини тезкор равишда таъминлашимиз зарур”, дея қатор таклифларни илгари сурди Шавкат Мирзиёев.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15