Ғарб Жанубий Кавказда вазиятни беқарорлаштирмоқчи – Россия ТИВ

Олам

image

Ғарбнинг Россия тинчликпарвар кучларини Жанубий Кавказдан чиқарилишига уринишлари минтақадаги вазиятни беқарорлаштиришга қаратилган. Бу ҳақда Россия Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мария Захарова маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, айнан Россия контингенти минтақада хавфсизликни таъминлаяпти.

“Шу ўринда эслатиб ўтмоқчимизки, айнан бизнинг мамлакатимиз 2020 йилнинг ноябрь ойида урушни тўхтатиб, минтақага тинчлик ва барқарорлик олиб келган тинчликпарвар кучларини юборган ва шу кунгача Баку ва Ереван ўртасидаги қуролли можароларни ҳал қилишга ҳисса қўшиб келмоқда. Ташқи кучларнинг Россия тинчликпарвар контингентининг чиқарилишига уринишлари айнан Жанубий Кавказдаги вазиятни беқарорлаштиришга қаратилган”, дейди Захарова.

Россия ТИВ вакилининг сўзларига кўра, Ғарб давлатлари Арманистонга инсонлар манфаатини ўйламасдан таклифлар киритмоқда ва шу орқали 2020 йил ноябрда эришилган келишувни йўққа чиқармоқчи.

“Бизнинг уч томонлама ишланмаларимиз ўзлаштирилмоқда ва бузиб ташланмоқда. Европа Иттифоқи, ЕХҲТ ва Франция ниқоби остидаги Ғарб эмиссарларининг Арманистонга келиши тез-тез учраяпти. Шошилинч ўйлаб топилган, бутун минтақа аҳолиси манфаатларини ҳисобга олмайдиган ташаббуслар илгари сурилмоқда. Бу Россия, Озарбайжон ва Арманистон раҳбарларининг 2020 йил 9 ноябрдаги келишувлари асосида оғир шароитларда эришилган мувозанатнинг бузилишига йўналтирилган”, дея қўшимча қилди у.

Россия дипломатик департаменти вакили, шунингдек, Россия Президенти Владимир Путин Озарбайжон ва Арманистон раҳбарлари Илҳом Алиев ва Никол Пашинянни навбатдаги уч томонлама саммит учун Россияга таклиф қилганини айтди.

Маърифат Латипова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

95

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг