Ғарб етакчилари Украинага ЕИга номзод мақомини олиб келган – Расмий Киев
Олам
−
16 Июнь 2022
5183Германия канцлери Олаф Шольц, Франция Президенти Эммануэль Макрон ва Италия Бош вазири Марио Драги ҳамда Руминия Президенти Клаус Йоханнис Украинага Европа Иттифоқига номзод мақоми берилгани ҳақидаги хабар билан Киевга келди. Бу ҳақда Украина Ички ишлар вазири маслаҳатчиси Виктор Андрусив маълум қилган.
“Менда бор маълумотларга кўра, Йоханнис, Макрон, Шольц ва Драги бизга ЕИ номзоди ва [Россия Президенти Владимир] Путин билан музокаралар жараёнига қайтиш сўрови билан келган”, дейди Андрусив.
Шунингдек, Украина Олий Радаси депутати ҳам Ғарб етакчилари Киевга ЕИ аъзолигига номзод мақомини келтираётганини айтиб ўтган.
Бундан ташқари, Украина Президенти девони раҳбари Андрей Ермак учрашувдаги асосий мавзулар озиқ-овқат хавфсизлиги, қурол-яроғ ва Украинани қўллаб-қувватлаш эканини маълум қилган.
Эслатиб ўтамиз, бугун, 16 июнь куни Германия канцлери Олаф Шольц, Франция Президенти Эммануэль Макрон ва Италия Бош вазири Марио Драги, шунингдек Руминия Президенти Клаус Йоханнис Киевга келди. Сафардан асосий мақсад Украинани қўллаб-қувватлашни кўрсатишдир.
LiveБарчаси