Ғарб ўз оёғига ўзи болта уряпти – Мишустин

Олам 8245
image

Ғарб чекловларнинг ўзига салбий таъсирини ҳис қилишига қарамай, Россия ва Беларусга нисбатан санкциялар босимини кучайтирмоқда. Бу ҳақда бугун, 26 август куни Евроосиё ҳукуматлараро кенгашининг кенгайтирилган таркибдаги йиғилишида Россия Федерацияси Бош вазири Михаил Мишустин маълум қилди.

“Коллектив Ғарб Россия ва Беларусга нисбатан санкциялар босимини кучайтирмоқда, гарчи унинг ташаббускорларининг ўзлари бундай сиёсатнинг салбий таъсирини аллақачон ҳис қилган бўлсалар ҳам”, дейди у йиғилишда.

Вазирлар Маҳкамаси раисининг сўзларига кўра, чекловлар туфайли халқаро иқтисодий ва савдо тизими бўшашган, одатий алоқалар узилган. Шунингдек, у бундай шароитда Евроосиё иқтисодий иттифоқи ўз самарадорлигини исботлаганини таъкидлаган.

Қайд этилишича, жорий йилнинг биринчи чорагида ЕОИИ ялпи ички маҳсулоти ҳажми 3,5 фоиздан ортиқ ўсган. Биринчи ярим йилликда қишлоқ хўжалиги, саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ўсиб, жамиятдаги ишсизлик даражаси учдан бирга камайган.

“Ғарб ҳам Россияни глобал озиқ-овқат инқирозида айблашга уринмоқда, гарчи ҳозирги вазият уларнинг ҳаракатларининг бевосита натижаси эканини яхши билса-да”, дейди у.

Фарангиз Салимова

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 254
Рейтинг: 2.9
t
×