Ғарб Украинани иккинчи Афғонистонга айлантирмоқчи – Лавров 

Олам

image

Ғарб Украинада иккинчи Афғонистонни яратишга ҳаракат қилмоқда. Бу ҳақда бугун, 30 март куни Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Покистон ташқи сиёсати етакчиси Шоҳ Маҳмуд Қурейши билан Хитойнинг Тунси шаҳрида бўлиб ўтган учрашувда таъкидлади.

“Афғонистонни жаҳон сиёсатининг марказига айлантирмоқчи бўлганлар ҳозир уни Украина билан алмаштиришга ҳаракат қилмоқда ва бу нима ҳақида эканлигини ҳамма тушуниб турибди”, дейди Лавров.

Маълумот учун, сўнгги асрларда ўз даврининг глобал ва минтақавий кучлари Афғонистонни қўлга киритиш учун тинимсиз геосиёсий кураш олиб борди. Аммо ҳеч бир кучли давлат бу минтақада мутлоқ устунликка  эга бўлган эмас. Узоқ йиллар давомида Афғонистонда ҳарбий амалиётлар олиб борган АҚШ ҳам бунинг уддасидан чиқолмади. Шунинг учун, Афғонистонни ички ва ташқи сиёсий кучлар манфаатлари тўқнашадиган ва ҳеч бири мутлақ устунликка эришолмайдиган геосиёсий майдон деб аташади. 

Эслатиб ўтамиз, Сергей Лавров Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари – Инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов билан бўлиб ўтган учрашувда Украинадаги махсус ҳарбий операция, шунингдек, Афғонистондаги вазиятни муҳокама қилган эди.

Эртага, 31 март куни Хитойда Афғонистонга қўшни давлатлар вазирларининг учинчи конференцияси бўлиб ўтади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

291

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг