Ғарб таҳдид ва шантаж орқали бошқа давлатларни Россияга қарши қайраяпти – Лавров

Олам

image

Коллектив Ғарб таҳдид ва шантаж орқали Осиё, Африка, Лотин Америкаси давлатларидан Россияни қоралашни талаб қилмоқда. Бу ҳақда Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров маълум қилди.

“Ғарб таҳдид ва шантаж орқали бошқа давлатлардан, биринчи навбатда ривожланаётган давлатлардан Россияни қораловчи позицияни эгаллашни талаб қилмоқда”, дейди Лавров.

Унинг фикрича, давлатларнинг катта қисми Россия Украина атрофидаги вазиятда ҳақ эканини яхши билади, бироқ ҳамма ҳам бу ҳақда тўғридан-тўғри холис гапиришга журъат ва кучга эга эмас.

Шунингдек, Россия ТИВ раҳбари янги ҳудудларнинг Россия билан бирлашиши билан боғлиқ вазиятда ҳаётнинг ўзи тақозо этган сценарий амалга оширилаётганини таъкидлаган.

Эслатиб ўтамиз, Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров 30 сентябрь куни МДҲга аъзо давлатлар хавфсизлик идоралари ва разведка хизматлари раҳбарларининг разведка фаолияти бўйича конференциясининг 18-йиғилишида Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги (МДҲ)нинг ҳеч бир республикаси Америка Қўшма Штатларининг ўз ички ишларига аралашишга уринишларидан ҳимояланган эмаслигини айтган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

115

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг