Ғарб Россияни йўқ қилиш учун имкон қидиряпти – Путин
Олам
−
30 Сентябрь 2022
9755Ғарб Россияни заифлаштириш ва йўқ қилиш учун янги имконият қидирмоқда. Бундай ҳудуд ва ресурсларга эга буюк давлат борлиги унга тинчлик бермаяпти. Россия Президенти Владимир Путин бугун, 30 сентябрь куни Украинанинг Донецк, Луганск, Херсон ва Запорожье вилоятлари Россияга қўшилиб, амалда аннексия қилингани ҳақидаги келишувни имзолаш олдидан сўзлаган нутқида шундай фикр билдирди.
Унинг қайд этишича, 1991 йилда Ғарб Россия зарбаларга дош беролмай, ўз-ўзидан парчаланиб кетишига умид қилган, бироқ мамлакат омон қолган ва жонланган.
“Шунинг учун Ғарб шу вақтгача қидирди ва бизга зарба бериш, азалдан орзу қилганидек Россияни заифлаштириш ва йўқ қилиш учун янги имконият излашда давом этмоқда. Давлатимизни парчалаб, халқларни бир-бирига қарама-қарши қўйиш, уларни қашшоқлик ва йўқ бўлиб кетишга маҳкум қилишни. Дунёда шундай улкан давлат борлиги, унинг ҳудуди, табиий бойликлари, ресурслари, бировнинг буйруғига кўра яшамайдиган халқи борлиги уларга тинчлик бермаяпти”, дейди Путин.
Эслатиб ўтамиз, 23-27 сентябрь кунлари Запорожье вилоятининг босиб олинган ҳудудида, шунингдек, тан олинмаган ДХР ва ЛХР ҳамда босиб олинган Херсон вилоятида “Россияга қўшилиш бўйича референдумлар” ўтказилди. Запорожье вилоятида протоколларнинг 100 фоизини қайта ишлаш натижаларига кўра, қўшилиш тарафдори 93,11 фоиз, Херсон вилоятида - 87,05 фоиз, ДХРда - 99,23 фоиз, ЛХРда - 98,42 фоиз.
LiveБарчаси