Ғарб Марказий Осиё давлатларини бирлаштириш ғоясини хушламайди — Назарбоев

Олам 7341
image

Қозоғистоннинг биринчи Президенти Нурсултон Назарбоев “Хабар” телеканали эфирида Ғарб Марказий Осиё давлатларининг бирлашишга интилишини ёқтирмаслигини айтди.

“Ҳар доим ўйин бор. Масалан, Марказий Осиё республикаларини бирлаштириш истагимиз Ғарбга ёқмайди, буни хоҳламайдилар. Улар ҳозир ҳаммамизни Россиядан ажратмоқчи ва бизни ғазаблантириш устида ишламоқда. Одамлар оддий нарсаларни тушунмайдилар. Масалан, Қозоғистон учун фойдаларни. Хитойга қарши ғалаён ҳам ташқаридан. Бу бизни Хитой билан жанжаллаштирмоқчи бўлган учинчи куч”, дейди Назарбоев.

Элбоши, шунингдек, Россия ва Украина муносабатларини эслаб, икки мамлакат ўртасидаги музокараларда ёрдам беришга ҳаракат қилганини тан олди.

“Мен, аллақачон, Украина Президентига таклиф қилганман: келинг, менинг воситачилигим билан учрашамиз, музокаралар столига ўтирамиз. Улар бундай жараён учун ҳали тайёрмаслигини айтди. Бу менга жуда озор беради, Украинани яхши биламан ва шундай яқин икки давлат бирдан ажралиб кетгани, бу одамларнинг эмас, сиёсатчиларнинг хатоси”, дейди у.

Фаррухжон Муродқулов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 489
Рейтинг: 2.9
t
×