Ғарб Киевни Зеленскийнинг гапларидан сўнг огоҳлантирди

Олам

image

Ғарб қурол-яроғ ва Владимир Зеленский доимий сўраб келаётган ёрдам талаби туфайли Украинани тинчлик битимига мажбурлаши мумкин, деб ёзади "Politico".

“Зеленский Ғарбий ва Жанубий Европада жамоатчилик фикрини унчалик яхши тушунмайди. Бу ерда уй-жой мулкдорлари ва тадбиркорлар яшаш нархининг ёмонлашувидан омон қолиш ҳақида қайғурмоқда. Аммо бундай инқирозли ҳолатда Зеленский буни тушунишни истамайди", дейди таҳлилчи Жейми Деттмер.

Унинг фикрича, европалик сиёсатчиларнинг риторикаси ва ҳаракатлари ўртасидаги номувофиқлик Украина расмийларини "ичини кемирмоқда". Шунингдек бу уларнинг Ғарб охир-оқибат Украинани тинчлик музокараларига мажбурлашидан қўрқишади.

Москва музокараларга тайёр эканини бир неча бор билдирган, бироқ Киев уларга қонунчилик даражасида тақиқ қўйган. Айни пайтда Ғарб Украина расмийларининг баёнотларига эътибор бермай, Россияни тинчлик келишувига чақирмоқда.‌‌

Ўктамжонов Ойбек


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Зеленский Киев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг