Ғарб бир қутбли гегемонлиги барбод бўлаётганига чидашни хоҳламаяпти – Путин

Олам

image

Бир қутбли гегемония муқаррар равишда емирилмоқда, адолатлироқ дунё тартиби шаклланмоқда, аммо Ғарб бунга чидашни хоҳламайди. Бу ҳақда бугун, 29 сентябрь куни Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги республикаларининг разведка хизматлари раҳбарлари билан учрашувда айтиб ўтган

“Кўз ўнгимизда адолатли дунё тартибини шакллантиришнинг мураккаб жараёни кечмоқда. Бу ер юзида ётган маълум муаммолар билан бирга келади. Бир қутбли гегемония муқаррар равишда барбод бўлмоқда. Бу Ғарб қатъиян рад этаётган объектив ҳақиқатдир. Биз бундан келиб чиқадиган ҳамма нарсани кўрамиз”, дейди у. 

Путин ўтмишга ёпишиб, барча соҳаларда – халқаро муносабатлар ва иқтисоддан тортиб, маданият ва спортгача диктаторлик сиёсатини олиб боришга уринаётган бу энг машҳур жамоа – Ғарб тобора кўпроқ янги муаммолар, инқирозларни келтириб чиқараётганига эътибор қаратган.

Шу билан бирга тараққиётнинг суверен йўлини танлаган давлатларга, бўйсунишни истамай, ўз йўлини, ўз келажагини мустақил ва эркин танлашни, ўз маданияти, анъаналари, қадриятларини ҳимоя қилишни хоҳлаётганларга босим ўтказади. 

Унинг қайд этишича, разведка хизматлари раҳбарларининг бўлажак йиғилиши кун тартибига МДҲ давлатларини ички ва ташқи таҳдидлардан ишончли ҳимоя қилиш билан боғлиқ кенг кўламли мавзулар киритилган.  

“Замонавий шароитда эса уларнинг сони кам эмас – аксинча, узоқ йиллик можаролар кескинлашмоқда, янги жиддий муаммолар пайдо бўлмоқда”, дея қўшимча қилди Россия Президенти.

Эртага, 30 сентябрь куни МДҲ давлатларининг хавфсизлик ва разведка хизматлари раҳбарлари Москвада йиғилиш ўтказади. Тадбирда Россия, Озарбайжон, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Ўзбекистон делегациялари иштирок этади. 


Мақола муаллифи

Теглар

Владимир Путин

Баҳолаганлар

463

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг