“Гап йўқ” кўрсатуви бошловчиси Олим Ҳожишарипов вафот этди

Маданият-санъат

image

Ўзбекистондаги айрим телеканаллар орқали узоқ йиллар намойиш этилган “Гап йўқ. Маслаҳат” ҳажвий кўрсатуви бошловчиси ва актёр Олим Ҳожишарипов 58 ёшда вафот этди. Бу ҳақда тележурналист ва актёр Ҳусниддин Эргашев ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилди.

“Бешафқат ўлим қадрдон акамизни орамиздан олиб кетди. Узоқ йиллар давомида сермаҳсул ишладик. Такрорланмас ролларингиз ва самимийлигингиз хотирамизда сақланиб қолади”, деб ёзган актёр Facebook’даги саҳифасида. 

Маълум бўлишича, Олим Ҳожишарипов бир неча йиллардан бери саратон касаллиги билан курашиб келган.


Мақола муаллифи

Теглар

Олим Ҳожишарипов бошловчи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар