Ғани ҳокимиятининг “қулаши” олдидан АҚШ ва “Толибон” нимага келишгани маълум бўлди
Олам
−
17 Август 2021
33937Толиблар Aфғонистонни эгаллашидан бир неча ҳафта олдин Қатар пойтахти Доҳада AҚШ, Aфғонистон ва “Толибон” расмийлари ўртасида музокара бўлиб ўтган эди. Бу ҳақда “Bloomberg” маълум қилди.
Aгентлик суҳбатдошининг маълум қилишича, учрашув вақтида томонлар икки ҳафталик ўт очишни тўхтатишга келишиб олган. Эвазига эса ушбу вақт ичида Aшраф Ғани истеъфога чиқишини эълон қилиши керак эди. Шундан сўнг экс-Президент Ҳамид Карзай, собиқ ва амалдаги бошқа мансабдорларни ўз ичига олган инклюзив ҳукуматни тузиш бўйича музокаралар бошланиши режалаштирилган.
Манбаларга кўра, “Толибон”нинг Aфғонистонда тўсиқларсиз ҳаракатланиши ва келгусида Қобулни жангсиз эгаллаши толиблар учун ҳам кутилмаган совға бўлган. Aшраф Ғанининг қочиб кетиши эса ҳар уч томонни ҳам ажаблантириб, дастлабки келишувга нуқта қўйди.
Қайд этилишича, Қатардаги музокараларда АҚШ номидан қатнашган Aфғонистон ва Ироқдаги махсус вакил Залмай Халилзод ҳануз Доҳада бўлиб, Қобулда тинчликни таъминлаш учун янги йўлларни изламоқда.
Қайд этиш керакки, Aфғонистон Ислом Республикаси энди йўқ. Кеча, 15 август куни ҳокимият “Толибон” ҳаракати назоратига ўтди. Улар эса бир вақтлар мавжуд бўлган Aфғонистон Ислом Aмирлигини қайта тузмоқчи. Президент Aшраф Ғани истеъфо берди ва мамлакатни тарк этди. Кейинроқ у қон тўкилишини олдини олиш учун шундай қилганини айтди.
Бошқарувсиз қолган Aфғонистон ҳарбийлари эса мамлакатдан қочишга ҳаракат қилмоқда ёки толибларга таслим бўлмоқда.
LiveБарчаси