Галант Кнессетдан ҳам истеъфога чиқди
Олам
−
02 Январь
5386Исроилнинг собиқ мудофаа вазири Йоав Галант харедим (ўта ортодоксал яҳудий)ларнинг ҳарбий хизматдан озод этилишига норозилик сифатида Кнессет (парламент) аъзолигидан истеъфога чиқишга қарор қилди.Бу ҳақда KAN телеканали хабар берди.
Галант Кнессет аъзолигидан истеъфога чиққан бўлишига қарамай Бош вазир Биньямин Нетаньяху бошчилигидаги “Ликуд” партияси аъзоси бўлиб қолмоқда.
Галант ўз қарорини изоҳлар экан, ҳукумат аъзолари томонидан қўллаб-қувватланган харедимларнинг ҳарбий хизматдан озод этилишини назарда тутувчи қонун билан боғлиқ ҳолда шундай қадамга келганини таъкидлаган. Собиқ вазирнинг фикрича, ҳукумат “Исроил армияси эҳтиёжлари ва давлат хавфсизлигига зид бўлган ҳарбий чақирув қонунини” қўллаб-қувватламоқда.
Галант ҳукуматнинг ҳаракатларини танқид қилиб, у ҳали ҳам аъзо бўлишни давом эттираётган "Ликуд" партиясининг қадриятларига ишонишини айтган.
Маълумки, собиқ мудофаа вазири Йоав Галант Бош вазир Биньямин Нетаньяху билан мунозарали суд-ҳуқуқ ислоҳоти ва хадеримларни армияга чақириш борасида келишмовчиликларга дуч келган.
Эслатиб ўтамиз, 2024 йил 5 ноябрда Нетаньяху ўзаро ишонч йўқлиги сабаб Галантни ишдан бўшатган эди.
LiveБарчаси