G7: Москва Украинани тиклаш учун тўлаши керак

Олам

image

Россия Украинанинг урушдан вайрон бўлган инфратузилмасини тиклаш учун пул тўлаши керак. Бу ҳақда кеча, 12 декабрь куни бўлиб ўтган G7 виртуал саммити якунлари бўйича қўшма коммюникеда айтилган. 

“Россия охир-оқибат ўзининг шафқатсиз уруши оқибатида шикастланган ёки вайрон бўлган муҳим инфратузилмани тиклаш учун тўлаши керак бўлади. Ҳарбий жиноятлар ва бошқа ваҳшийликлар жазосиз қолиши мумкин эмас. Биз Президент Путин ва унга алоқадор шахсларни халқаро ҳуқуқ асосида жавобгарликка тортамиз”, дейди G7 етакчилари. 

Учрашув иштирокчилари Украинага муҳим энергетика ва сув инфратузилмасини тиклаш ва ҳимоя қилишда ёрдам беришга қатъийликларини билдирдилар. 

“Биз Украинага қиш мавсумига тайёр бўлиш эҳтиёжларини қондиришда ёрдам берамиз, Украина фуқароларини қўллаб-қувватлашда давом этамиз ва 13 декабрь куни Парижда бўлиб ўтадиган халқаро конференция давомида бу борадаги саъй-ҳаракатларимизни оширамиз”, дейилади коммюникеда. 

Катта еттилик мамлакатлари етакчилари зарур бўлган вақт давомида Россия билан уруш фонида Украинани кучли қўллаб-қувватлаш ва бирдамликни сақлаб қолиш ниятини яна бир бор тасдиқлади.


Мақола муаллифи

Теглар

G7

Баҳолаганлар

74

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг