G7 давлатлари Россия олмосини олиб киришни тақиқлаш бўйича келишиб олди
Олам
−
07 Декабрь 2023
3407Катта еттилик мамлакатлари Россия олмосларини олиб киришга босқичма-босқич чекловлар жорий этиш тўғрисида келишиб олди. Бу ҳақда G7 давлатларининг баёнотида айтилади.
Баёнотда келтирилишича, Россияда қазиб олинган ёки қайта ишланган олмосларни олиб киришга чеклов 2024 йилнинг 1 январидан кучга киради.
Шу билан бирга, учинчи мамлакатларда қайта ишланган рус олмосларининг импорти 2024 йил 1 мартдан бошлаб босқичма-босқич чекланади.
Сентябргача G7 мамлакатлари қайта ишланмаган олмосларни синовдан ўтказиш ва сертификатлаш механизмига эга бўлиши кутилмоқда.
Қайд этилишича, тақиқ саноатда қўлланиладиган олмосларга таъсир қилмайди.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Еврокомиссия Россиядан Европа Иттифоқи мамлакатларига олмос етказиб бериш бўйича таклиф қилинган чекловлар лойиҳасини маъқуллаб, уни иттифоққа аъзо мамлакатларга тасдиқлаш учун юборганди.
LiveБарчаси