G7 давлатлари раҳбарлари Зеленскийнинг дардига қулоқ тутмоқчи

Олам

image

G7 давлатлари (Буюк Британия, Германия, Италия, Канада, АҚШ, Франция ва Япония) етакчилари эртага, 11 октябрь куни Президент Владимир Зеленский билан видеоконференсалоқа орқали Украинадаги сўнгги воқеаларни муҳокама қилади. Бу ҳақда бугун, 10 октябрь куни бўлиб ўтган брифингда Германия Вазирлар Маҳкамаси расмий вакили Штеффен Хебештрайт маълум қилди. 

“11 октябрь куни G7 давлатлари вазиятни видеоалоқа орқали муҳокама қиладилар. Ушбу видеоконференциянинг бошида Украина давлат раҳбари Зеленский иштирок этади”, дея хабар берди Ҳукумат матбуот котиби. 

9 октябрь куни канцлер Олаф Шольц АҚШ Президенти Жо Байден билан телефон орқали суҳбат ўтказди ва унда Украинадаги вазият муҳокама қилинди. 

10 октябрь куни Украина бутун мамлакат бўйлаб ҳаво огоҳлантиришини эълон қилди. Киевда, шунингдек, Украинанинг бошқа ҳудудларида, жумладан Днепр вилояти, Одесса ва Харьковда эрталаб бир қатор портлашлар содир бўлди. 

Ички ишлар вазири маслаҳатчиси Ростислав Смирновнинг айтишича, камида саккиз киши ҳалок бўлган, 24 киши жароҳатланган. Портлаш оқибатида олтита автомобиль вайрон бўлган, яна 15 таси зарар кўрган. Маҳаллий Telegram каналлари хабарига кўра, портлашлар Украина хавфсизлик хизмати маъмурияти биноси ҳудудида, шунингдек, Украина Президенти Владимир Зеленскийнинг Володимирська кўчасидаги кабинетларидан бирида содир бўлган. Киев метросида қизил чизиқда поездлар ҳаракати тўхтатилди, барча ерости станциялари бошпана сифатида ишлайди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Владимир Зеленский Россия-Украина уруши Украинага босқин

Баҳолаганлар

175

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made