Диққат! ФВВ сел келишидан огоҳлантирди

Жамият 5789
image

26-27 август кунлари Ўзбекистоннинг тоғ ва тоғолди ҳудудларига сел келиши мумкин. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.

“Жорий йилнинг 26-27 август кунлари республикамизнинг тоғ ва тоғолди ҳудудларида сел келиши хавфи мавжуд.

Тоғ ва тоғолди ҳудудларида яшовчи аҳоли диққатига!

Эҳтиёт чораларини кўришингизни, нохуш ҳолатлар юзага келганда, ФВВнинг 1050 рақамига мурожаат қилишингизни сўраймиз”, дейилади вазирлик хабарида.

Аввалроқ, ҳафта давомида ҳаво ҳарорати пасайиши ва амрим жойларда ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши ҳақида хабар берган эдик.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 218
Рейтинг: 3.1
Теглар
t
×