ФВВ ҳаво совигани сабабли аҳолига мурожаат билан чиқди

Жамият

image

Кеча, 8 апрель куни Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати кескин тушиб, қор ёғиши кузатилди. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги мазкур вазиятда аҳолига мурожаат билан чиқди

Ҳаво ҳароратининг пасайиши газ ва бошқа турли иситиш мосламаларидан фойдаланиш ҳолатларининг кўпайишига сабаб бўлади. Бунда улардан фойдаланишда эҳтиётсизлик ёнғинларга ҳамда ис газидан заҳарланишга олиб келиши мумкин.

“Шунинг учун газ мосламаларидан фойдаланишда огоҳ бўлишингизни ҳамда қуйидаги зарур эҳтиёткорлик чораларини кўришингизни сўраймиз:

•    носоз, қўлбола ва ностандарт газ ва бошқа иситиш мосламаларидан фойдаланманг;

•    газ ва иситиш мосламаларини, айниқса, кечаси назоратсиз қолдирманг;

•    хоналарни иситиш учун газ плиталаридан фойдаланманг;

•    алангаланувчи буюмларни иситиш печлари ва мосламалари яқинида қолдирманг;

•    иситиш мосламаларидан ишлаб чиқарувчи корхона йўриқномасида келтирилган тартибда фойдаланинг;

газ ҳиди/сизиб чиқиши аниқланганда электр ускуналари ва очиқ оловдан фойдаланманг. Бу ҳолда хонани зудлик билан шамоллатиб, 104 рақами орқали газ авария хизматини чақириш зарур”, дейилади вазирлик хабарида.

Маълумот учун, ҳаво ҳароратининг пасайиши ва қор ёғиши сабабли республиканинг кўплаб ҳудудларида электр энергия таъминоти узилиб қолди. 


Мақола муаллифи

Теглар

об-ҳаво ФВВ

Баҳолаганлар

115

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг