Футзал. Ўзбекистон Тожикистонни йирик ҳисобда таслим этди

Спорт

image

Бугун, 12 апрель куни Ўзбекистон миллий футзал терма жамоаси Осиё кубоги саралаш босқичи доирасида Тожикистон термасига қарши баҳс олиб борди ва 5-2 ҳисобида зафар қучди. 

Тожикистон – Ўзбекистон 2-5

Голлар: 

Ўзбекистон: Ҳусниддин Нишонов (7-дақиқа), Даврон Чориев (20), Дилшод Раҳматов (23), Акбар Усмонов (32).

Тожикистон: Дилшод Саломов (11), Файзали Сардоров (34).

Асосий таркиб: Равшан Элибаев, Ихтиёр Ропиев, Илҳом Ҳамроев, Ҳусниддин Нишонов, Даврон Чориев.

Захирадагилар: Аббос Элмуродов, Анасхон Раҳматов, Машраб Адилов, Музаффар Аҳаджонов, Дилшод Раҳматов, Элбек Тўлқинов, Акбар Усмонов, Ҳайрулла Солиҳов, Давлат Ибрагимов.

Маълумот ўрнида, Баҳодир Аҳмедов шогирдлари гуруҳда 9 очко билан 1-ўринни эгаллади. Ўзбекистонлик футзалчилар 2-турда муддатидан аввал Осиё Кубоги йўлланмасини нақд қилганди. 

Ўзбекистон терма жамоаси дастлабки турда Непал терма жамоаси устидан йирик 5-1  ҳисобда ғалаба қозонган эди. 2-турда Афғонистон ҳам худди шу ҳисобида тор-мор этилган.

Маъруф Абдумаликов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Тожикистон Ўзбекистон футзал

Баҳолаганлар

19

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг