Футзал. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Осиё кубогига йўл олди
Спорт
−
20 Январь 2025 5033 1 дақиқа
Футзал бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Тошкентда ўтган саралаш босқичида, “С” гуруҳида 7 очко жамғариб қитъа кубогига йўлланмани қўлга киритди.
11-19 январь кунлари Тошкент шаҳридаги “Юнусобод” спорт мажмуасида футзал бўйича аёллар ўртасида Осиё кубоги саралаш босқичининг “С” гуруҳи ўйинлари бўлиб ўтди. Ушбу гуруҳда Ўзбекистон, Филиппин, Австралия, Туркманистон ва Қувайт аёллар терма жамоалари йўлланма учун кураш олиб борди. Якунда 12 очко жамғариб, 1-ўрин олган Австралия, 7 тадан очкога эга Ўзбекистон ва Филиппин терма жамоалари 2-ва 3-ўринни эгаллаб, Хитойдаги турнирга йўл олди.
Маълумот ўрнида, 2025 йилнинг 7-18 май кунлари Хитойда футзал бўйича аёллар ўртасидаги Осиё кубоги бўлиб ўтади. Ушбу турнирда 12 та терма жамоа чемпионлик учун кураш олиб боради.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь