Футзал. Ҳакамни урган “Навбаҳор” ўйинчилари спортдан четлатилди

Спорт

image

Футзал бўйича Ўзбекистон олий лигасининг 12-туридан ўрин олган “Навбаҳор лочинлар” ҳамда “Металлург” жамоаси ўртасидаги учрашувда ҳакамга нисбатан куч ишлатган икки футзалчи 2 йилга спортдан четлатилди. Ўзбекистон футбол ассоциацияси Тартиб-интизом қўмитаси шундай қарор чиқарди.

Қайд этилишча, “Навбаҳор лочинлари” ва “Металлург” учрашувининг 40 дақиқасида ҳакам томонидан “Навбаҳор” жамоаси ўйинчиси Дониёр Сотволдиевга “қизил” карточка кўрсатилган. Шундан сўнг “Навбаҳор” жамоаси футболчиси Илҳом Юсупжонов учрашув ҳаками олдига бориб ўз эътирозларини қўпол тарзда билдирган ва унга нисбатан куч ишлатган.

Шунингдек, жамоа аъзолари ва бошқалар томонидан жанжалли ҳолатни бартараф этиш чоралари кўрилаётган вақтда яна бир “Навбаҳор” футболчиси Ғуломжон Мамажонов ҳам учрашув ҳакамига нисбатан куч ишлатган.

Юқоридаги ҳолатларни инобатга олиб, ЎФА томонидан Интизом кодексининг 5.48, 5.49 бандига асосан “Навбаҳор” футболчилари Илҳом Юсупжонов ва Ғуломжон Мамажоновни 2 йил муддатга футзал билан боғлиқ ҳар қандай фаолиятдан четлаштириш тўғрисида қарор қабул қилинган ва бу икки футзалчининг жарима тўлаши ҳам алоҳида қайд этилган.

Шунингдек, “Навбаҳор лочинлари” клуби томонидан 2022 йилги мавсумда Ўзбекистон профессионал футбол лигаси томонидан ўтказиладиган мусобақалар Регламентининг 16.2,16.3,16.4 бандларига риоя қилинмагани учун у жарима тўлаши белгиланган.

 

Маъруф Абдумаликов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

88

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг