Футболнинг тирик афсонаси Лионель Месси 35 ёшни қаршилади 

Спорт 1674
image

Франциянинг ПСЖ клуби ва Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси 35 ёшга тўлди. Месси 1987 йилнинг 24 июнь куни Аргентинанинг Росарио шаҳрида туғилган 

Қайд этиш жоизки, Лионель Месси “Барселона” билан биргаликда 10 карра Испания чемпиони ва 7 карра Испания кубоги соҳиби бўлган. Шунингдек, Лео “Барса” билан тўрт марта Европа Чемпионлар лигасида ғалаба қозонган ва уч марта клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида зафар қучган. 

2021 йили Аргентина терма жамоаси билан Америка Кубогида ғалаба қозонган бўлса, бу мавсумда ПСЖ билан Франция чемпионатида ғолиб бўлди.

Фаолияти давомида Лионель Месси “Олтин тўп”нинг 7 карра соҳиби бўлган. Бу натижа жаҳон футболининг мутлақ рекорди ҳисобланади. Мессидан кейин “Олтин тўп”ни энг кўп португалиялик Криштиану Роналду қўлга киритган.

Маъруф Абдумаликов

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 12
Рейтинг: 3.2
t
×