Футболчи Отабек Шукуровга “Мард ўғлон” мукофоти, отасига эса от совға қилинди
Жамият
−
02 Июль 2021
6351Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Бирлашган Араб Амирликларининг “Шаржа” клуби аъзоси Отабек Шукуров “Мард ўғлон” давлат мукофотига муносиб кўрилди. Унинг отасига эса Қашқадарё вилояти ҳоким Зойир Мирзаев от совға қилди.
Бундан ташқари, Шукуров кеча, 1 июль куни ўзи туғилиб ўсган Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманида 100 дан ортиқ ёшлар таҳсил олишига мўлжалланган ўқув марказининг очилиш маросимини ўтказган. Тадбирда Қашқадарё вилояти ҳокими Зоир Мирзаев ҳам иштирок этиб, миллий терма жамоамиз футболчисига ушбу мукофотни топширган.
Шунингдек, Қашқадарё вилояти ҳокими Зойир Мирзаев Ғайрат Муродовга (Отабек Шукуровнинг отаси) қорабайир зотли от совға қилди. Маълумот учун, Отабек Шукуров 2012 йилда Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси билан бирга Осиё чемпионлиги қўлга киритган.
Ҳумоюн Орипов
LiveБарчаси