Футбол жуда “ифлос” ҳудуд – Гонсало Игуаин

Спорт

image

Америка Қўшма Шататларининг “Интер Маями” футбол клубида тўп тепадиган аргентиналик ҳужумчи Гонсало Игуаин фаолиятини якунлагач футбол дунёсидан узоқда бўлмоқчи. У “Primer Impact” нашрига берган интервьюсида футболни ифлос ҳудуд деб ҳисоблашини айтиб ўтган.

“Одамлар футболчи бўлиш нимани англатишни билишмайди. Улар сен фақат футбол ўйнашинг керак, деб ўйлашади. Лекин бизда ҳам худди сиз каби ота-оналар бор. Биз ҳам бошқалар каби азоб-уқубатларни бошдан кечирамиз. Фаолиятимни якунласам, футболдан йироқ бўламан. Футбол ўйнашни давом эттирар эканман, ўйиндан завқ оламан. Лекин кейин футболга яқинлашишни ҳам хоҳламайман. Бу жуда ифлос ҳудуд. Бу оғриқ ёки умидсизлик эмас, Бироқ футбол мен бўлишни хоҳлаган дунё эмаслигини ҳис қиляпман”, деган Гонсало.

Игуаиннинг қўшимча қилишича, футболчи бир марталик шиша идишдир. Уни бўшатишади ва улоқтиришади. Шунингдек, у футбол берган барча нарса учун миннатдорлик ҳам билдириб ўтган.

“Ўйинчи бир марталик шиша идишдир. У бўшатилади ва, ташқарига улоқтирилади. Футболчи энди йўқ, сизни эслай олишмайди. Ўйнашни бошлаганингизда,"Вой, ҳаммаси яхши", дейсиз. Бу соҳани яхши билсангиз, ёвузлик, ҳасад, нафратга дуч келасиз. Ҳозир, ҳаётимнинг энг муҳим бўлаги хотиним ва қизим. Шунинг учун, нега яна ўша “пуфак” ичига қайтишим керак? Йўқ, мен бундай қилмайман. Мен ўз кутганимдан кўра кўпроғига эришдим. Футбол менга берган ҳамма нарсадан миннатдорман. Гарчи бу доимий танқид ва ёвузлик эвазига келди. Болалигингизда сиз билан бундай ҳолат содир бўлишини тасаввур қила олмайсиз”, деган “Интер Маями” ҳужумчиси, “Primer Impact” нашрига. 

Маълумот ўрнида, Гонсало Игуаин “Ювентус”, “Реал Мадрид”, “Наполи”, “Милан” ва “Челси” клубларида ҳам тўп тепган.

 

Маъруф Абдумаликов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

32

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made