Футбол. Ўзбекистон аёллар жамоаси МО чемпиони бўлди

Спорт

image

Марказий Осиё футбол ассоциацияси томонидан ташкил қилинган CAFA аёллар чемпионатида Ўзбекистон аёллар терма жамоаси чемпион бўлди. Мазкур турнир 6–21 июль кунлари Тожикистон пойтахти Душанбеда ўтказилди.

Мусобақада Ўзбекистон (1-ўрин), Эрон (2-ўрин),  Қирғизистон (3-ўрин), Туркманистон (4-ўрин) ва Тожикистон (5-ўрин) аёллар жамоалари 4 тадан учрашув ўтказди. Якунда, Ўзбекистон терма жамоаси барча ўйинда ғалаба қозониб биринчи ўринни эгаллади, шунингдек, жамоа дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолган ҳолда, рақиблар дарвозасига 20 та гол киритишга муваффақ бўлди.

CAFA аёллар чемпионатининг энг яхши ўйинчиси ва тўпурари (5 та гол) Ўзбекистон аёллар жамоаси сардори Нилуфар Қудратова бўлди.

Иброҳим Давронов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

209

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг