Футбол: Россия Хитой, Ўзбекистон ва Шимолий Корея билан ўйнай олишига умид қилмоқда
Спорт
−
29 Март 2022
4794Футбол бўйича Россия миллий жамоаси Ўзбекистон, Хитой, Эрон, Қозоғистон ва КХДР билан ўртоқлик ўйинлари ўтказиши мумкин. Албатта, бу орқали Россия терма жамоасини юқори даражада ушлаб туришга эришилади. Бу ҳақда Россия футбол иттифоқи президенти Андрей Лексаков “Р-Спорт” нашрига берган интервьюсида айтиб ўтган.
“Расмий мусобақаларда қатнашиш учун UEFА’нинг рухсатини кутяпмиз. Ҳозирча миллий жамоаларимиз расмий мусобақаларда қатнашмаяпти, бироқ сентябрда 2004 йилда туғилган ўғил болалар жамоаси, кейинроқ эса, 2006 йилда туғилган қизлар жамоалари халқаро мусобақалар саралашида иштирок этиши керак.
Июнь ойида UEFА’дан расмий мусобақаларда иштирок этишга рухсат берилишини кутяпмиз. Балки, аввалига ёшлар ва секин-асталик билан миллий жамоага ҳам халқаро турнирларда қатнашиш имконияти қайтарилишини умид қиламиз. Балки, бирданига барча жамоаларимиз рухсат олар.
Осиё жамоалари биз билан ўртоқлик ўйини ўтказишга тайёр. Европаликлар билан келишувга эришишимиз қийин кечмоқда. Хитой, Эрон, Ўзбекистон, Қозоғистон ва ҳатто КХДР билан ҳам ўртоқлик ўйини ўтказишимиз мумкин. Бу миллий жамоамизнинг юқори даражада тайёргарлик кўришига ёрдам беради, деб ўйлайман”, деган Андрей Лексаков.
Маълумот ўрнида,жорий йилнинг февраль ойида FIFА ва UEFА Россия жамоалари ва клубларини Украинадаги вазият туфайли номаълум муддатга барча халқаро мусобақаларда қатнашишдан четлатган эди.
Маъруф Абдумаликов
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь