Футбол. Париж Олимпиадаси Ўзбекистон аёллар жамоаснинг рақиблари маълум бўлди

Спорт

image

Бугун, 12 январь куни Париж-2024 Олимпиадасининг футбол баҳслари йўлланмаси учун Осиё минтақаси 1-саралаш босқичига қуръа ташланди. Бу ҳақда ОФК ўз расмий саҳифасида хабар берди.

Қуръа натижаларига кўра, Ўзбекистон аёллар жамоаси “А“ гуруҳидан жой олди. Ўзбекистонга кейинги босқичга чиқиш учун гуруҳда Иордания, Шарқий Тимор ҳамда Бутан жамоаларига қарши баҳс олиб борадиган бўлди.

Регламентга кўра, биринчи саралаш босқичи баҳслари жорий йилнинг 3-11 апрель кунларига белгиланган.

Маълумот учун, Париж Олимпиадаси кейинги йилнинг 26 июль куни старт олади.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон Париж-2024

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made