Футбол клуби рақиб кийиниш хонасига кимёвий модда сепгани учун жазоланди

Спорт

image

Африка футбол конфедерацияси (CAF) Жанубий Африканинг “Орландо Пайретс” клубига Конгонинг “Сент-Элуа Лупопо” жамоасининг кийиниш хонасига зарарли модда сепганлик учун 25 минг АҚШ доллари миқдорида жарима қўллади. Бу ҳақда “TimesLive” хабар берди.

Ушбу тўқнашувда ҳар иккала жамоа ўз майдонида 3:0 ҳисобида ғалаба қозонган, пенальтилар сериясида эса конголиклар ғалаба қозониб, кейинги босқичга йўл олган эди.

“Орландо Пайретс”нинг турнирдан четлатиш ҳақидаги апелляция, мураббий Гай Букасанинг дисквалификацияси ва икки футболчи нотўғри рўйхатдан ўтганлиги ҳақидаги шикоятлар CAF интизом қўмитаси томонидан рад этилди.

Клубнинг “мути” (африкача фолбинлик амаллари)дан фойдаланишга уринишлари ҳақида тарихий шубҳалар яна тасдиқлангандек бўлди. “Орландо Пайретс” ўйин олдидан майдоннинг иккала дарвоза оғзига номаълум суюқлик сепган, бироқ рақиб томон буни зудлик билан тозалаб ташлаган. Шунга ўхшаш ҳолат “Мамелоди Сандаунз”га қарши ўйинда ҳам кузатилган.

“Бу қарор майдонда қўлга киритилган ғалабага қўшимча тасалли берди ва клубнинг мусобақадаги ўрнини мустаҳкамлади”,  дейилади “Сент-Элуа Лупопо” баёнотида.

Маълумот учун, “Сент-Элуа Лупопо” Африка Чемпионлар лигаси иккинчи раундида пенальтилар сериясидаги ғалаба билан “Орландо Пайретс”ни мусобақадан чиқариб юбориб, мусобақадаги юришини давом эттирмоқда. Энди клуб “Мамелоди Сандаунз” жамоаси меҳмони бўлади.


Мақола муаллифи

Теглар

Африка футбол конфедерацияси “Орландо Пайретс” 25 минг АҚШ доллари

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар