Футбол қайғуси: Менталитет ўзгариши керак. Терма жамоа “мотори” билан суҳбат
Интервью
−
03 Июль
85017 июнь куни Малайзия пойтахти Куала-Лумпур шаҳрида футбол бўйича 2026 йилги Жаҳон чемпионати Осиё қитъаси бўйича 3-босқич баҳсларига қуръа ташланди.
Қуръа натижаларига кўра, словениялик мутахассис Сречко Катанец мураббийлигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси “А” гуруҳидан жой олди. Гуруҳда Ўзбекистонга КХДР, Қирғизистон, БАА, Қатар ва Эрон терма жамоалари рақиблик қиладиган бўлди.
QALAMPIR.UZ мазкур қуръа ва терма жамоанинг Жаҳон чемпионатига чиқиш имкониятлари ҳақидаги саволлар билан Ўзбекистон миллий терма жамоаси етакчиси ва Туркиянинг “Кайсериспор” клуби аъзоси Отабек Шукуровга юзланди.
Шукуровга кўра, ҳозирда терма жамоада яхши таркиб шаклланган ва футболчилар ҳамжиҳатлиги ҳар қачонгиданда юқори. Термада 2021 йилдан буён мураббийлик қилаётган Сречко Катанец футболчиларга юқори талабларни қўйиб, ижобий ўзгаришларни амалга оширмоқда.
“Охирги пайтларда кучли терма жамоаларга қарши камбек қила оляпмиз. Олдин биз ютиб турган вақтимизда, рақиб ғалаба қозониб кетарди. Катанец терма жамоада кўп нарсани ўзгартира олди, биз оила бўла олдик”, дейди Шукуров.
Интервью давомида Отабек Шукуров ўзбек ва турк футболи ўртасидаги асосий фарқларни айтиб, Туркия футболининг менталитети ҳақида сўз очди.
“Тўғрисини айтаман, ўзбек футболи турк футболидан кучли эмас. Турк футболида профессионализм юқори даражада ва футболчиларнинг менталитети ҳам намунали. Туркиядаги ҳар бир машғулотда биз бор энергиямизни сарфлаймиз ва буни биздан талаб қилишади. Бунақа машғулот ва талабларни ўзимизда кўрмаганман”, дейди Шукуров.
Шунингдек, 28 ёшли ярим ҳимоячи ўзи бир пайтлар тўп тепган “Машъал” ва “Бунёдкор” клубида ишлар орқага кетаётгани билан боғлиқ саволларга жавоб қайтарди.
Шукуров ҳозирда Европа чемпионати баҳсларини ҳам кузатиб бораётганини ва Еврода Туркия терма жамоасига мухлислик қилаётганини қўшимча қилди.
LiveБарчаси