Футбол чоғида 8 минг кишилик трибуна қулади (видео)

Sport

image

Ҳиндистоннинг Керала штатида футбол ўйини чоғида 8 минг томошабини бўлган трибуна қулади. Оқибатда 200 киши жароҳатланди. Бу ҳақда “The Indian Express” нашри хабар берди

Ҳуқуқ-тартибот органлари ходимларига кўра, ҳодиса жорий йилнинг 19 март куни маҳаллий вақт билан соат 21:00 да Малаппурам шаҳрида содир бўлган. Трибуна қулаши оқибатида 200 киши жароҳатланган, беш нафари оғир яраланган. 

Ҳодисага эса 3,5 минг томошабин учун мўлжалланган трибунага деярли 8 минг томошабин жойлаштирилгани сабаб бўлгани айтилмоқда.


Tags

Rate Count

530

Rating

3.1

Rate this article

Share with your friends