Фуқарони текшириш учун ИИБга олиб бориш тартиби бекор қилинади

Жамият 6179
image
-

Ўзбекистонда фуқароларни ички ишлар органларига олиб бориш тартиби бекор қилиниши мумкин. Бу ҳақда Ўзбекистон Президентининг “Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги фармони лойиҳасида сўз борган.

Фармоннинг 16-бандига кўра, Тараққиёт стратегиясида адолат ва қонун устуворлигини таъминлаш бўйича белгиланган вазифалар доирасида 2022 йилда:

•    ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларга фуқаролик ва маъмурий ишлар бўйича давлат ҳисобидан бепул юридик ёрдам кўрсатиш тартиби жорий этилади;

•    ҳаракатланиш эркинлиги чекланган шахсларни ҳисобга олиш бўйича ягона электрон реестр юритилиши йўлга қўйилади;

•    “Е-patrul” тизими жорий этилиб, текшириш учун фуқарони ички ишлар бўлимига олиб бориш ўрнига барча маълумотларни жойида текшириш тартиби йўлга қўйилади;

•    қарори, ҳаракати (ҳаракатсизлиги) ноқонуний эмаслигини судда исботлаш мажбурияти, уни қабул қилган мансабдор шахснинг ўзига юклаш тартиби – “айбдорлик презумпцияси” ва “суднинг фаол иштироки” тамойиллари жорий этилади.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 385
Рейтинг: 3
t
×