Исроилда ҳалок бўлган ўзбекистонлик ҳақида маълумот берилди
3-саҳифа
−
11 Март 19049 2 дақиқа
Аввалроқ, Исроилда Эрон ракета зарбалари оқибатида ўзбекистонлик Рустам Ғуломов ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилган эди. Маълум бўлишича, марҳум 2017 йилда Ўзбекистон фуқаролигидан чиққан ва Исроил фуқаролигини олган. Бу ҳақда ушбу мамлакатдаги Ўзбекистон элчихонаси хабар берди.
Қайд этилишича, ҳалок бўлган 62 ёшли Рустам Гуломов Ўзбекистонда туғилиб вояга етган. У 2017 йилда Ўзбекистон Республикаси фуқаролигидан чиққан. Сўнгги 14 йил давомида Исроилда яшаб келган ва мазкур давлат фуқаролигини олган.
“Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси марҳумнинг оила аъзоларига ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради”, дейилади хабарда.
11 март ҳолатига кўра, Ўзбекистон фуқаролари жароҳат олгани ҳақида элчихонага хабар тушмаган.
Айни пайтда Исроил ҳудудида вазият кескинлигича сақланиб қолаётганини инобатга олган ҳолда, элчихона ушбу мамлакатда вақтинча меҳнат фаолиятини олиб бораётган ёки доимий яшаб келаётган барча ўзбекистонликларни ўз ҳаёти ва асраш мақсадида огоҳлантириш сигналларига жиддий муносабатда бўлишга ва хавфсизлик талаб ҳамда қоидаларига қатъий риоя қилишга яна бир бор чақириб қолади.
Эслатиб ўтамиз, ушбу ҳужум оқибатида 40 ёшли озарбайжонлик Амид Муртузов ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилган эди. Иккала ишчи ҳам ўша ҳудудда яшаб, қурилишда ишлаган. Амид Муртузов кеча, 10 март куни шифохонада вафот этган. Шу билан Исроилда уруш бошидан бери ҳалок бўлганлар сони 15 кишига етган.
Live
Барчаси