Фуқаролик судларида ишлар соддалаштирилган тартибда кўрилади

Жамият

image

Жорий йилнинг 16 сентябрь куни “Судга мурожаат қилиш учун янада қулай шароитлар яратилиши ва фуқаролик процессига соддалаштирилган иш юритиш тартиби жорий этилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун қабул қилинди.

Қонун билан ФПК, ЖПК, ИПК, МЖТК ва Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Биринчидан, белгиланишича, энди суд ҳужжатларида (ажримлар, ҳал қилув қарорлари, ҳукмлар, апелляция ва кассация шикоятлари (протестлар), баённомалар ва бошқалар) бошқа маълумотлар билан бирга суд ишининг рақами ҳам кўрсатилиши лозим. 

Шунингдек судьялар суд ҳужжатларини рақами бўйича “E-XSUD” ахборот тизимидан олишига имконият яратилганлиги муносабати билан апелляция ва кассация шикоятларига (протестига) иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатларининг суд томонидан тасдиқланган кўчирма нусхалари илова қилиниши ҳақидаги талаб чиқариб ташланади.

Иккинчидан, ФПК “Соддалаштирилган тартибда иш юритиш” деб номланган 251- боб билан тўлдирилди, унда қуйидагилар белгиланган:

  • соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиладиган ишлар, уларни кўриб чиқиш тартиби ва ўзига хос хусусиятлари;
  • соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиладиган иш бўйича даъво аризасига доир талаблар.

Агар даъвонинг баҳоси юридик шахсларга нисбатан 20 БҲМдан, якка тартибдаги тадбиркорларга нисбатан 10 БҲМдан, жисмоний шахсларга нисбатан эса 5 БҲМдан ошмаса, даъво аризалари бўйича ишлар соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилади.

Соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиладиган иш бўйича даъво аризаси ФПКнинг 189-моддасида назарда тутилган талабларга мувофиқ бўлиши лозим.

Аризани иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш тўғрисида суд ажрим чиқаради, унда иш соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўрилишини ҳамда иш кўриб чиқиладиган санани кўрсатади.

Суд ажрим билан бир вақтда даъвогарга даъво аризасининг (аризанинг) кўчирма нусхасини ва унга илова қилинган ҳужжатларнинг кўчирма нусхаларини дарҳол почта орқали электрон ҳужжат тарзида ахборот тизими орқали юборади.

Соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилаётган иш аризани иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан 20 кундан ошмаган муддатда суд муҳокама ўтказмасдан, тарафларни чақиртирмасдан ва уларнинг тушунтиришларини эшитмасдан кўриб чиқади. Ушбу муддат узайтирилмайди.

Соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилган иш бўйича ҳал қилув қарори, агар апелляция шикояти (протест) берилмаган бўлса, қабул қилинганидан кейин 10 кун ўтгач кучга киради. Апелляция шикояти (протести) берилган тақдирда ҳал қилув қарори, агар у бекор қилинмаган бўлса, апелляция инстанцияси судининг қарори қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.

Апелляция шикояти (протести) ҳал қилув қарори қабул қилинганидан кейин 10 кун ичида берилиши мумкин ва ушбу шикоят судга келиб тушган кундан эътиборан 15 кун ичида кўриб чиқилиши лозим.

Суднинг ҳал қилув қарори кассация тартибида, шу жумладан кассация инстанцияси судида такроран, шунингдек янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриб чиқилиши мумкин.

ФПКнинг 53 ва 122-моддалари тегишинча 2-қисм ва 91-банд билан тўлдирилди, уларга мувофиқ давлат органи, ташкилот ва бошқа шахс томонидан даъвогарнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун тақдим этилган даъво аризасидан (аризадан) даъвогарнинг (аризачининг) воз кечиши, агар бу учинчи шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига дахл қилмаса, даъво аризасини (аризани) кўрмасдан қолдиришга олиб келади.

Учинчидан, ИПКдан соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилаётган ишлар бўйича даъво аризасига жавобгарга даъво аризасининг ва унга илова қилинган ҳужжатларнинг кўчирма нусхалари топширилганлиги ҳақидаги далилларни қўшиб тақдим этиш талаби чиқариб ташланади.

Энди жавобгар даъво аризаси юзасидан ёзма фикрини даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан (илгари - даъво аризасининг кўчирма нусхаси ўзига топширилган пайтдан эътиборан) 15 кунлик муддатда судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда тақдим этишга ҳақли.

Шунингдек ИПКда белгиланишича, соддалаштирилган тартибда иш юритиш тартибида кўриб чиқилган иш бўйича ҳал қилув қарори суд томонидан бериладиган ижро варақаси асосида мажбурий (илгари – ихтиёрий) ижро этилиши лозим.

Бошқа ўзгартириш ва қўшимчалар ҳам киритилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

24

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг