Фуқаролар бюджетни назорат қилишда қатнашади
Жамият
−
30 Август 2019
2512Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунни имзолади.
Қонун билан қонун ҳужжатларига бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирок этишини таъминлашга қаратилган ўзгартиришлар киритилди.
Хусусан:
• давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетлари лойиҳаси, уларнинг ижроси тўғрисидаги ҳисоботларнинг аудити ва баҳолаш натижалари юзасидан Ҳисоб палатасининг хулосалари мажбурий равишда эълон қилинади;
• вазирлик ва идоралар бюджет маблағларидан фойдаланиш, ўтказилган танловлар ва сотиб олинган товарларни етказиб бериш тўғрисида ахборотларни ўз расмий веб-сайтларида жойлаштиради;
• маҳаллий бюджетларни ижроси бўйича ҳисоботнинг халқ депутатлари кенгашларида тасдиқланиш жараёни ОАВда ёритилади;
• давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетлари лойиҳалари, уларнинг ижроси бўйича ҳисоботларни ҳамда келгуси икки йилга оид бюджет мўлжали Олий Мажлисга тақдим этилишидан олдин жамоатчилик муҳокамасидан ўтказилади.
Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь