Фуқаро юзини тимдалаб ташлаган эркак қидирилмоқда
Жамият
−
05 Ноябрь 2022
15458Тошкент шаҳар Сергели туманидаги автомобиль бозорида фуқаронинг юзини пичоқ билан кесиб қочган қашқадарёлик шахсга нисбатан қидирув эълон қилинди. Бу ҳақда Тошкент шахар ИИББ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Қайд этилишича, 2022 йилнинг 2 июль куни Сергели туманидаги автомобиль бозорида икки эркак ўзаро жанжаллашиб қолган. Жанжал вақтида 1986 йилда туғилган M.Б. қўлидаги пичоқ билан А. исмли фуқаронинг юзини кесиб юборган.
Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан М.Б. га нисбатан 277-модда 2-қисми “v” банди (совуқ қурол қўллаб безорилик қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
“Фуқаро терговдан яширингани учун сиртдан айбланувчи сифатида иштирок этишга жалб қилиниб, унга сиртдан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилиб, ҳозирда қидирув ишлари олиб борилмоқда”, дейилади хабарда.
Шаҳбоз Абдусатторов
LiveБарчаси