Фриланс, масофавий иш, мослашувчан жадвал. COVID-19 пандемияси иш дунёсига қандай таъсир кўрсатди?

Бу қизиқ

image

Одамлар қаерда, қандай ва қайси вақтда ишлайди? COVID-19 пандемияси иш дунёсига катта таъсир кўрсатди ва бу саволларга жавобларни батамом ўзгартириб юборди. Пандемия туфайли юз берган ўзгаришларни расмий статистикада қандай акс эттириш мумкин? Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Европа Иқтисодий Комиссияси экспертлари гуруҳи шу ва шу каби бошқа саволларга жавоб беришга ҳаракат қилди.

Жорий йилнинг июнь ойида улар “Бандликнинг янги шакллари ва бандлик сифати: расмий статистикага таъсири” номли ҳисоботни эълон қилди. 

Мутахассисларнинг таъкидлашича, пандемиядан олдин ҳам, умумий рақамлаштириш фонида меҳнат бозорида таркибий ўзгаришлар юз бераётган эди. Пандемия ушбу жараёнларни тезлаштириб юборди. 

Таъкидланишича, вақт ўтган сари одамлар қисқа муддатли шартномалар асосида ишлай бошлайди, иш берувчилар, ҳамкорлар, ходимлар, мижозлар билан алоқа рақамли платформаларда амалга оширилади. 

Ҳисоботга кўра, кўпчилик масофадан туриб ишлаш имкониятига эга. Бандлик ва ўз-ўзини иш билан таъминлаш ўртасидаги чегара аниқ эмас. 

“Масалан, инфлюенсерларни (кўп сонли обуначилари бўлган ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари — таҳрир.) банд деб ҳисоблаш мумкинми? Агар шундай бўлса, улар ўзларини иш билан таъминлайдими ёки улар маҳсулотларини реклама қиладиган компанияларнинг ходимларими? Видео олиш, маҳсулотни синовдан ўтказиш ёки тегишли саёҳатлар учун сарфланган вақтни иш вақти деб ҳисоблаш керакми?” деган экспертлар. 

Қайд этилишича, уларнинг асосий вазифаси мамлакатлар учун тегишли тавсиялар тайёрлашдир. 

Мутахассисларнинг таъкидлашича, АҚШ ва Канадада иш билан таъминлашнинг янги шаклларини ўрганиш бўйича ҳаракатлар асосан фрилансинг ва рақамли платформаларда бандликни баҳолашга қаратилган. 

Австралия статистика бюроси эса ҳар йили бандлик хусусиятлари бўйича сўров ўтказади. Маълумотлар бир нечта иш жойига эга бўлган ходимлар, чақирув асосида ишлайдиганлар ва меҳнат шартномалари бўйича йиғилади. 

Ҳисоботга кўра, COVID-19 пандемияси ҳолатида масофадан туриб ишлаш мавзуси кўплаб мамлакатларда диққат марказига айланди. Канада, Латвия, Беларусь, Польша ва Австрияда инқирозга қарши курашнинг бир қисми сифатида иш жойи, хусусан уйдан ишлаш масалалари статистикага қўшилган.


Мақола муаллифи

Теглар

фриланс масофавий иш

Баҳолаганлар

12

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар