“Фредди” бўрони оқибатида 100 дан ортиқ одам ҳалок бўлди (фото+видео)
Олам
−
14 Март 2023
561411 мартдан бери давом этаёттган “Фредди” тропик бўрони Малави ва Мозамбикда 104 кишининг ҳаётига зомин бўлди. Бу ҳақда Малави Табиий офатларни бошқариш департаменти маълум қилди.
Қайд этилишича, Малавида кучли шамол ва ёмғир сабабли содир бўлган сув тошқинлари ҳамда кўчкилар 99 кишининг ҳаётига зомин бўлган. 16 киши бедарак йўқолган.
Энг кўп ўлим Блантайр округида қайд этилган бўлиб, 85 киши ҳалок бўлган. Ҳозирда қидирув-қутқарув ишлари олиб борилмоқда, жабрланганлар учун 39 та лагерь ташкил этилган.
“Associated Press”га кўра, тўфон остида қолган Мозамбикда ҳам беш киши ҳалок бўлган.
Жаҳон метеорология ташкилоти маълумотларига кўра, “Фредди” жанубий яримшарда қайд этилган энг кучли бўронлардан бири бўлиб, энг узоқ давом этадиган тропик циклон ҳамдир.
LiveБарчаси